«Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли (қор, бўрон, кўриш имкониятининг чекланиши) юртимизнинг 9 та вилоятидаги 48 та йўл участкаси барча турдаги автотранспорт воситалари учун ёпилди.
Ички ишлар вазирининг кўрсатмасига биноан, полиция ходимлари ва ФВ хизмати ходимлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга керакли тезкор ёрдам кўрсатиш учун кучайтирилган иш режимида ишламоқда», - дейилган хабарда.
ИИВ автомобиль йўлларида шароит ўта ноқулай эканлигини маълум қилиб, фуқаролардан йўлга чиқмай туришини сўрайди.