«Нурли ер» дастури 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда. 3 йил давомида 36,8 миллион квадрат метр уй-жой ёки 330 минг уй қурилди. 89 мингга яқин оила давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олинди. Уларга арзон уй-жой ва имтиёзли кредитлар берилди», - деди М.Жаимбетов.
Унга кўра, ўтган йиллар давомида уй-жой қурилишига 3,6 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилган.
«Нурли ер» дастурини амалга оширишга қарийб 919 миллиард тенге давлат сармояси сарфланди. Киритилаётган хусусий инвестициялар ҳажми давлат инвестицияларидан олти баравар кўп. Бу дастурнинг самарадорлигини англатади«, - деди қўмита раҳбари.
Муаллиф: Марлан Жиембай