Қозоғистонда 60 минг беморга мўлжалланган дори воситаларининг 2 ойлик захираси мавжуд
«Асосий назорат дори воситалари ва тиббиёт буюмлари заҳираларини яратишга қаратилган. Биринчидан, ягона дистрибьютор омборларида 60 минг беморга мўлжалланган 38 номдаги дори воситалари 2 ойлик тўлдирилган фонди мавжуд. Иккинчидан, тиббиёт ташкилотларида 7 млрд тенгега 91 номдаги дори воситаларининг 1 ойлик захираси тақдим этилган. Учинчидан, амбулатория даражасида коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар 5 та дори воситаси билан таъминланади, 500 минг беморни даволаш учун дори воситалари ажратилган», - деди Ажар Ғиният.
Тўртинчидан, вазир, ягона дистрибьютор омборларида чакана савдо тармоғининг интервенция учун зарур бўлган тақдирда умумий қиймати 1,8 млрд тенгега 26 та номдаги дори воситаси учун 2 ойлик фонд яратилганини таъкидлади. Бешинчидан, ҳудудларда жуда зарур бўлган ҳолда дорихоналарда сотиш учун 10 миллион дона (шундан 500 мингтаси болалар учун ниқоблар) харид қилинганини айтди.
Муаллиф: Марлан Жиембай