Қозоғистонда +46 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда жазирама +40-+46 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РФБга таяниб.

Фото: Pixabay.com

«Яқин кунларда Қозоғистон ҳудудига Эрон вилоятларидан илиқ ҳаво массалари кириб кела бошлайди. 25-26 июнь кунлари республиканинг ғарбий ва шимолий ҳудудларида ёмғир, айрим туманларда кучли ёмғир ёғиши кутилаётганига қарамай, 27 июнга қадар жазирама республика шимолига ҳам етиб боради. Кундузги ҳаво ҳарорати Қозоғистон шимолида 35- 38 даражагача, жанубда эса жуда кучли жазирама 40-46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.