Синоптикларнинг башорат қилишича, мамлакатда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Кундузи мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва шимолида ҳаво ҳарорати 36 41°C гача, шарқда 28 33°C гача, марказда 30 39°C гача, кундузи жанубда 37 43°C гача, жануби-шарқда эса 30°C гача иссиқ бўлади
«Мамлакатнинг барча ҳудудларида ёз фасли бошланяпти. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавони антициклон белгилайди. Фақат ғарбий вилоятлар ва жануби-шарқдаги тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин», – дейилади «Қазгидромет» хабарида.