“Миллий таълим маълумотлар базасидан олинган маълумотларга кўра, 2024-2025 ўқув йилида мамлакатимиздаги саккиз мингга яқин мактабда 3,9 миллион бола таҳсил олмоқда. Улардан 4097 та мактаб қозоқ тилида (2 720 512 та бола), 2 684 таси аралаш, 1 124 таси рус тилида (1 233 969 та бола) таълим беради. Сўнгги йиллардаги кўрсаткичларга кўра, аралаш тилларда таълим берадиган мактабларнинг кўпайиши давлат тилида ўқиш истагини билдирганлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ”, - дея тушунтиради вазирлик.
Рус тилида таълим берадиган мактаблар кўпроқ Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Ақмола вилоятларида рўйхатга олинган.
“Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли талабига кўра, инглиз, уйғур ва ўзбек тилларида таълим берадиган мактаблар ишлаяпти”, — дейилади Таълим-маориф вазирлиги хабарида.