Об-ҳаво маълумотларига кўра, душанба куни Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғир, момақалдироқ, дўл ва кучли шамол бўлади. Мамлакат жануби ва жануби-шарқидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади.
Республика бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда. Жанубда чанг бўронлари, ғарб ва жануби-шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолида ва Ақмола вилоятининг шарқида ҳарорат 1 даражагача тушиши мумкин.