Қозоғистонда 4-6 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 4-6 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради: ёмғир, чақмоқ, кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

6 июлда республиканинг шарқи, жануби-шарқи ва марказида кучли ёмғир, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакат ғарбида ёмғирсиз об-ҳаво кутилади.

Шунингдек, ғарбда кундузи ҳаво ҳарорати секин-аста 33 39°С гача кўтарилади, республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати: шимоли-ғарбда ва марказда 25 35°С гача, шимолда 33 35° гача иссиқ бўлади. Синоптикларнинг хабар беришича, шарқ ва жануби-шарқда 25 30°С, ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, 20 30°С, жанубда 25 38°С даражагача пасаяди.