Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, амалга оширилган йўл таъмирлаш ишлари республика аҳамиятига эга автомобил йўллари магистрал тармоғининг вайрон бўлган участкаларини, шу жумладан, «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» каби олтита йирик халқаро транзит йўлакларини тиклаш имконини берди.
Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида объектларнинг умумий транспорт ва эксплуатация ҳолати сезиларли даражада яхшиланди.
Бугунги кунда Қозоғистонда умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари тармоғининг узунлиги 96,8 минг км.ни ташкил этган бўлса, 1991 йилда бу кўрсаткич 86 минг км.ни ташкил қилган.