Ақмола вилояти маданият, архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси ҳузуридаги Тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш маркази мутахассиси Рауан Ержановнинг сўзларига кўра, 2020 йил 3-17 августда режага мувофиқ Атбасар туманида янги археологик ёдгорликларни аниқлаш бўйича қидирув ишлари олиб борилган. Қазишмаларда бронза ва эрта темир асрларининг 22 га яқин янги археологик ёдгорликлари аниқланди.
«Шойинқарасу ва Шортанбай дарёлари бўйида жануби-ғарбий қисмида бронза ва неолит, ғарбий қисмида эрта темир даврига оид археологик ёдгорликлар топилган. Қолаверса, ўрта асрларда дафн қилинган жойлар, шунингдек, замонавий археологик ёдгорликлар топилган», - деди Рауан Ержанов.