Қозоғистонда 2030 йилга қадар 660 мегаватт янги гидроэлектростанциялар ишга туширилади

Фото: Фото: pexels.com

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон гидроэнергетика секторини босқичма-босқич кенгайтирмоқда. Ҳозирда республикада умумий ўрнатилган қуввати 313 МВт бўлган 43 та гидроэлектростанция фаолият юритмоқда.

ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2025 йилда амалга оширилган лойиҳалар сони Жетису вилоятида янги станция билан тўлдирилди. 26 МВт қувватга эга «Корин CЭС-2» иншооти фойдаланишга топширилди. 2025 йил натижаларига кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 8,621 миллиард кВт/соатни ташкил этди. Шундан мавжуд кичик ва ўрта гидроэлектростанциялар 1,196 миллиард кВт/соат экологик тоза энергия ишлаб чиқарди.

Тузилган шартномаларга мувофиқ, 2030 йил охирига қадар умумий қуввати тахминан 660 МВт бўлган янги гидроэлектростанцияларни ишга тушириш режалаштирилган. Соҳада шаффофликни таъминлаш ва инвестицияларни жалб этиш мақсадида Энергетика вазирлиги аукцион савдо механизмларидан фаол фойдаланмоқда.

Хусусан, 2025 йилда гидроэнергетика лойиҳалари учун аукционга 500 МВт қувват қўйилди. Мавжуд қайта тикланадиган энергия объектларининг, жумладан, гидроэлектростанцияларнинг энг юқори концентрацияси мамлакатнинг жанубий ва шарқий ҳудудларида кузатилмоқда. Етакчи ҳудудлар қаторига Жамбил, Алмати ва Жетису вилоятлари киради.

“Режалаштирилган гидроэлектростанция лойиҳаларини амалга ошириш Қозоғистоннинг энергия балансини диверсификация қилиш имконини беради. Бундан ташқари, дарёларнинг табиий сув салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали чекка ҳудудларни барқарор "яшил" энергия билан таъминлаш учун шароит яратади”, - дейилади хабарда.