Қозоғистонда 2027 йил охирига қадар яна 68,2 мингта боғча ўрни очилади

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда 2027 йил охирига қадар болалар боғчаларидаги ўринлар сони яна 68,2 мингтага оширилади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги сўровига жавобан ҚР Таълим-маориф вазирлиги Мактабгача таълим департаменти директори Гулнара Искакова маълум қилди.

Фото: СҚО әкімдігі

Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йилда мамлакатда Босқичма-босқич режага мувофиқ, мактабгача таълим муассасаларида 231,8 мингта янги ўрин очилган.

“Келгусида бу ишлар давом эттирилади. Масалан, 2027 йил охирига қадар яна 68,2 мингта ўрин очилади”, — деди спикер.

Вазирлик ҳозирда ваучер асосида молиялаштириш пилот лойиҳаси натижаларини таҳлил қилиб, уни янада кенгайтириш йўналишида иш олиб бормоқда.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва ахборот тизимларини такомиллаштириш, хавфларни бошқариш механизмларини ривожлантириш кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда ваучер асосида молиялаштиришнинг пилот лойиҳаси 20 та шаҳар ва 23 та туманда, қарийб 6 мингта мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 1,2 миллиондан ортиқ ваучер берилган.