ASTANA. Kazinform - Қозоғистон энг кам иш ҳақини оширишни режалаштиряпти. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақупова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда, шу йилларда биринчи марта Меҳнат вазирлиги меҳнат унумдорлиги, бозордаги ўртача иш ҳақи ва инфляция даражасига қараб энг кам иш ҳақини белгилаш методологиясини тасдиқлаган.
“Бугунги кунда бир қанча институтларда меҳнат унумдорлиги, ўртача иш ҳақининг ҳудудлар, тармоқлар бўйича аниқ кўрсаткичларини таъминлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда ва уларнинг барчаси энг кам иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлади”, — деди Светлана Жақупова.
Вазир тадқиқот олиб боргач, келаси йил 1 январдан энг кам иш ҳақи оширилиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.