«Талабалар стипендия миқдорини ошириш масаласи доимий назорат остида ва бюджет имкониятларидан келиб чиқиб кўриб чиқилмоқда. Демак, 2005 йилдан бери бакалавриат талабалари учун ойлик давлат стипендияси миқдори босқичма-босқич оширилиб, 2005 йилдаги 2913 тенгедан 2020 йилдаги 26 186 тенгега кўтарилди», - деб ёзган Асқар Мамин депутат сўровига жавобан.
Шунингдек, у Давлат раҳбарининг 2020 йил 27 майдаги Жамоат ишончи миллий кенгашининг учинчи йиғилишида берган кўрсатмасига биноан, 2020 йил 1 сентябрдан педагогика мутахассисликлари бўйича бакалавриат дастурларига ўқишга кирган талабалар стипендиялар 26 дан 42 минггача оширилди, докторантларнинг 150 минггача кўтарилди.
«Таъкидлаш жоизки, «Ёшлар-Ватанга!» дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 12, 13-бандлари 2025 йилга қадар талабалар стипендияларни босқичма-босқич 100% га ошириш, бакалавриат ва докторантлар стипендияларни 75% га ошириш кўзда тутилган», - дея хулоса қилди Бош вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев