“2023 йилда 5 425 кг сайғоқ гўшти консерваси ишлаб чиқарилди. Ўтган йили ишлаб чиқарилган консервалар Қостанай вилояти (Арқалиқ ва Қостанай ш.) ва Астана шаҳрида сотилган, - дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, сайғоқ гўшти консерваларини ишлаб чиқариш билан фақат битта корхона («Торгай ет» МЧЖ) шуғулланган.
2023 йил декабрь ойида «Торгай ет»МЧЖ сайғоқ гўшти консерваларини ишлаб чиқаришни тўхтатди.
“Гўштни қайта ишлаш корхоналари ўз олдиларига сайғоқ гўштини қайта ишлаш вазифасини қўймайди, чунки улар асосан йирик ва майда чорва молларини сўйишга қаратилган”, - дея қўшимча қилди вазирлик.