Ходимларнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи жорий йилнинг биринчи чорагида 285,4 минг тенгега етди, иш ҳақининг харид қобилияти йил давомида 12,7 фоизга ошди.
Умуман олганда, 2021 йилда ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 250,3 минг тенгени ташкил этди, ўртача маошнинг харид қобилияти 2020 йилга нисбатан 17,5 фоизга ошди.
Минтақалар бўйича энг паст кўрсатгич Шимолий Қозоғистон вилоятида (187,5 минг тенге), Атирау вилоятида эса энг юқори кўрсатгич - 406,2 минг тенге қайд этилди.