Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе ва Манғистау вилоятларида кун давомида кучли жазирама сақланиб турибди.
09:12, 12 Июн 2024
Қозоғистонда 12 июнь куни ёмғир ёғади
12 июнь куни Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан ҳаво беқарор бўлиб, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши, бўрон бўлиши кутилмоқда, мамлакат шарқида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, фақат Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ҳаво ёмғирсиз бўлади. Республика бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.