«Айни пайтда 2025 йилгача спорт инфратузилмасини ривожлантириш жадвали ишлаб чиқилмоқда, унга кўра аҳоли пунктларида 115 та спорт иншооти қуриш режалаштирилган», – дейди Ерали Тоғжанов.
Коронавирус пандемияси соғлом турмуш тарзи муҳимлигини кўрсатгани таъкидланди.
«Бугун биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан инфекция тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлдик. Эндиликда спорт ва жисмоний тарбияга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Айтмоқчиманки, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш дастурини амалга ошириш орқали соғлиқни сақлашга йўналтирилган 300 миллиард тенге маблағни тежаш мумкин», - деб хулоса қилди Ерали Тоғжанов.
Муаллиф: Серик Сабеков