Қозоғистонда хорижий инвестициялар ҳисобидан энергия сақлайдиган объектлар қурилади

ASTANА. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Ерлан Ақкенженов қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу қадам йирик халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур.

Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

ҚР Бош вазири Олжас Бектенов вазирдан қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш масаласи қандай ташкил этилаётганини сўради.

– Вазирлик қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш тўғрисидаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ишлаб чиқди. Бугунги йиғилишда ҳужжат лойиҳаси бўйича овоз берамиз. Умуман олганда, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар натижасида 3 ГВт қувватга эга энергия сақлаш объектларини қуриш бўйича шартномалар тузиш ва лойиҳаларни аукционга қўйиш мумкин бўлади. Улардан 1,1 ГВт қувват халқаро шартномалар учун мўлжалланган. Вазирлик бу ишни давом эттиради, — деди Ерлан Ақкенженов.

Эслатиб ўтамиз, бугунги Ҳукумат йиғилишида электр энергетикаси саноатини ривожлантириш ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.