“Республика ҳудудининг катта қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади. Шу муносабат билан кечаси ёмғир ва қор ёғиши, кундузи ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 11-12 апрель кунлари мамлакат шарқи ва жануби-шарқида кучли ёғингарчилик, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда”, - деди “Қазгидромет” вакили.
Унинг сўзларига кўра, шу кунларда мамлакатда кечаси туман тушиши, кундузи айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
“Республика бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи ғарбий ва жанубий вилоятларда момақалдироқ бўлиши, марказ, шарқ ва жануби-шарқда кучли шамол эсиши кутилмоқда”, – дейди Алина Исмағулова.