“Дарҳақиқат, ҳайвонларга масъулият билан муносабатда бўлиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ёввойи ҳайвонларни кўргазмага қўйиш, кўчма ҳайвонот боғлари, кўчма океанариумлар ва шунга ўхшаш фаолиятни тақиқловчи норма киритилган. Ушбу норма 2025 йил 1 январдан кучга киради. Шу боис, менимча, келаси йилнинг 1 январидан бу каби кўчма цирк, ҳайвонот боғлари ва бошқалар фаолияти тўхтатилади”, – деди вазир Ҳукумат уйида.
Бунгача Ерлан Нисанбаев Қозоғистонга Нидерландиядан олиб келинган йўлбарсларнинг биринчи қиши қандай ўтаётгани ҳақида гапириб берди.
Алмати вилоятида Иле-Балқаш давлат қўриқхонаси йўлбарсларни уларнинг тарихий яшаш жойларига реинтродукция қилиш дастури доирасида ташкил этилган.
Жорий кузда Голландиядан Иле-Балқаш қўриқхонасидаги махсус қафасда кўпайтириш учун 2 та йўлбарс келтирилди. 2025 йилда Россия Федерациясидан 3-4 та йўлбарс олиб келиши кутилмоқда.