Қозоғистон Жаҳон банки рейтингида 21 поғона юқорилади

Фото: Фото: Жаҳон банки

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Жаҳон банкининг статистик кўрсаткичлар рейтингида 217 мамлакат орасида 44-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан (2023 йилда — 65-ўрин) бу кўрсаткич 21 поғона юқорилади. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

Жаҳон банки ҳар йили расман тан олинган халқаро манбалар асосида шакллантирилган статистик кўрсаткичлар рейтингини (Statistical Performance Indicators – SPI) эълон қилади. Ушбу рейтинг жаҳон тараққиёти бўйича долзарб ва аниқ маълумотларни, жумладан, миллий, минтақавий ва глобал баҳолашларни ўз ичига олади.

Статистик кўрсаткичлар мамлакатнинг миллий статистика тизимининг имкониятларини маълумотлардан фойдаланиш, кўрсатилаётган хизматлар, статистик маҳсулотлар, манбалар ва маълумотлар инфратузилмаси каби мезонлар нуқтаи назаридан тавсифлайди. Кўрсаткичлар 0 дан 100 гача бўлган шкала бўйича баҳоланади, бу ерда 100 — энг юқори даража.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистон Миллий статистика тизими мумкин бўлган 100 баллдан 84,9 балл тўплади. Умумий кўрсаткичнинг ўсишига қуйидаги компонентларнинг яхшиланиши таъсир кўрсатди: “Маълумотлардан фойдаланиш” – +10, “Маълумотлар манбалари” – +10,2, “Маълумотлар инфратузилмаси” – +10 ва “Маълумотларни тақдим этиш хизматлари” – +1,1 балл.

SPI-2024 рейтингида энг яхши учлик Норвегия, Швеция ва Канададир.

Эслатиб ўтамиз, 34-ўрин: Қозоғистон глобал рақобатбардошлик рейтингида қайси давлатларни ортда қолдиргани ҳақида хабар берган эдик.