ASTANA. Kazinform - Тадқиқот натижаларига кўра, Қозоғистон ёшларининг 80 фоизи оилани асосий қадрият деб билади. “Ёшлар” илмий тадқиқот маркази “Қозоғистон ёшлари” ижтимоий тадқиқоти натижаларини Маданият ва ахборот вазирлигига тақдим этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мутахассислар ёшларнинг асосий қадриятлари ва манфаатларини қайд этдилар. Тадқиқотда 14 ёшдан 34 ёшгача бўлган 2000 нафар респондент иштирок этди.
Тўрт йил давомида ўтказиб келинаётган сўровнома натижалари шуни кўрсатадики, кўпчилик (80,1 фоиз) оилани асосий ҳаётий қадрият, деб ҳисоблайди.
Уйдаги кундалик ҳаётда ёшлар кўпинча қозоқ тилида сўзлашади (72,9%).
Шунингдек, иштирокчилар ёш авлоднинг ҳаёт сифати ва келажагини юксалтиришга қаратилган тажриба ва ишланмалари билан ўртоқлашдилар.
Бундай тадқиқотлар ёшлар сиёсатининг самарали стратегиясини яратиш учун зарур.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.