«Бизда ҳар бир авиакомпания учун самолёт сотиб олиш режаси бор. Шунга кўра, 2025 йилгача 45 дан ортиқ самолёт сотиб олинади. Масалан, жорий йилда «Аir Аstana» ва «FlyArystan» 2 та самолёт олди. 27 июндан «Аir Astana» ва «FlyArystan» авиакомпаниялари жадвалида янги аэробус пайдо бўлди. Бундан ташқари, жорий йил охиригача ушбу 2 авиакомпания яна 5 та самолёт сотиб олади», - деди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Салтанат Томпиева.
Унга кўра, бу йилги режага кўра, 9 та янги самолёт харид қилинади.
Муаллиф: Али Ибраев