«Қозоғистон Республикаси «Ягона Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлайди ва Тайванни Хитой Халқ Республикаси ҳудудининг ажралмас қисми деб билади. Қозоғистон халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига, хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг 1971 йилдаги 2758-сонли резолюциясига риоя этиш тарафдори», – деди ЫР ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров.
Шунингдек, у хорижий давлатлар расмий делегацияларининг Тайванга ташрифларини Хитой Халқ Республикаси ҳукумати билан мувофиқлаштириш зарур, деб ҳисоблашини айтди.