Афсуски, йил сайин бўронлар ҳақида огоҳлантиришлар ва саёҳатларга чекловлар қўйилишига қарамай, йўлга чиқадиган йўловчилар сони камаймаяпти. Уларнинг аксарияти қишда қорли йўлда қолиб кетади.
Биргина ўтган қиш мавсумида йўлчиларнинг саъй-ҳаракати билан 720 автомобил қордан чиқарилиб, 2 мингдан ортиқ фуқаро исиниш бекатларига жойлаштирилган.
«ҚазАвтоЖол» МК АЖ йўловчи ва ҳайдовчилардан фавқулодда вазиятлар юзага келганда ягона алоқа маркази - 1403 рақамига қўнғироқ қилишни сўрайди.
Фото: pixabay.com