Қозоғистон велотрек бўйича Осиё кубогида бешта олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Бангкок шаҳрида трекда велоспорт бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги якунланди.

Фото: ҚР ҰОК

Қозоғистонлик спортчилар мазкур мусобақада ўсмирлар ўртасида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритдилар.

Аружан Қабдулова таъқиб пойгасида, шунингдек, очколар учун ўтказилган пойгада ғолиб бўлди. Мансур Бралин кейрин баҳсида биринчи ўринни эгаллади.­

Қозоғистон терма жамоаси ҳисобига яна бир олтин медални жамоавий спринтда энг яхши натижа кўрсатган Зейнулла Азаматули, Илья Куварин ва Мансур Бралин келтирди.

ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, яккалик спринтда Илья Куварин биринчи ўринни эгаллади.

Аружан Қабдулова скрэтчда, Виталина Хоружая очколар учун ўтказилган пойгада ва Зейнулла Азаматули таъқиб пойгасида кумуш медаль соҳиби бўлди.

Скрэтчда Виталина Хоружая ва Алихан Жунисов, яккалик спринтда эса Мансур Бралин бронза медалга сазовор бўлди.