Ташриф давомида «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети билан икки томонлама диплом/мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш ҳақидаги келишув ва чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») тузилди.
Келгусида икки университет 7 та дастур бўйича таълим беради. Жумладан, 6Б07368 - «Ер кадастри», 6Б086 - «Сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш», 6Б07155 Электр энергетикаси таълим дастури, 7М05247 - экология, 7М11279 - «Ҳаёт хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (техносфера хавфсизлиги)» 7М07155 - «Қайта тикланувчи энергия», 7М04142 – «Ҳисоб ва аудит» ўқув дастури.