Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида 2020 йил май ойида бўлиб ўтадиган учрашувга оид масалалар муҳокама қилинди. Шу муносабат билан, Қозоғистон Ўзбекистоннинг МДҲ ТИВК видеоконференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига кўрсатадиган салбий оқибатларини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шу жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатларини ва халқаро юк ташувчи юк автотранспорт воситаларининг тўсиқсиз транзитини сақлаш муҳимлиги қайд этилди.
Юқори ва олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Нур-Султан ва Тошкентнинг юқори даражадаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга бўлган интилиши ўз тасдиғини топди.