ASTANA. Kazinform - ҚР Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Салтанат Томпиева ва Япониянинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ямада Жун ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Учрашувда томонлар Қозоғистон ва Япония ўртасидаги ҳаво қатновини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилдилар.
Салтанат Томпиеванинг хабар беришича, Қозоғистон авиакомпаниялари 2025 йилнинг биринчи ярмида икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ямада Жун, ўз навбатида, бу борада ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий, бизнес ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҳаво қатновини тиклаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.