“2023 йил 21 августда Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида имзоланган Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасидаги келишув 25 майдан кучга киради. Битим икки давлат фуқаролари – миллий паспорт эгалари учун виза талабларини бекор қилишни назарда тутади”, — деди А. Смадияров вазирликнинг ҳафталик брифингида.
Икки давлат фуқаролари Қозоғистон ёки Вьетнамга кирган кундан бошлаб 30 календарь кун, 6 ой ичида эса жами 90 календарь кун давомида бўлишлари мумкин.
Умуман олганда, Қозоғистон визасиз давлатлар рўйхатини 82 тага етказди.