Қозоғистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик дастури қабул қилинди

TASHKENT. Kazinform – Тошкентга расмий ташриф билан борган Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаев ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашди, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири.

Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Вазирликлар раҳбарлари дастлаб кичик форматда музокаралар олиб борди ва Қозоғистон-Ўзбекистон алоқаларини чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Кейинчалик, кенгайтирилган йиғилишда вазирлар стратегик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга содиқ эканликларини таъкидладилар.

Шунингдек, улар ҳамкорликнинг келажакдаги режаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, томонлар иқтисодиёт, саноат кооперацияси ва маданий-гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда илгари суриш тўғрисида келишиб олдилар.

Учрашув якунида Қозоғистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Ҳужжатда интеграциянинг устувор йўналишлари кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи натижаларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари учлигида қолди. Бир ой ичида Астана ва Тошкент ўртасидаги савдо айланмаси расман 400 миллион доллардан ошди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг дастлабки икки ойида 380 мингдан ортиқ қозоғистонлик Ўзбекистонга ташриф буюрди.