Спикернинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 3 та темир йўл ва 8 та автомобиль ўтказиш пункти мавжуд. Уларнинг барчаси асосан Туркистон вилоятида жойлашган.
“Аввало, тирбандликка қандайдир ҳодиса сабаб бўлганини қайд этмоқчиман. Яъни қор ёғади, ҳайдовчилар қор тўхташини кутади ва ҳамма бир вақтнинг ўзида назорат пунктига боради. Бундай кунларда тирбандлик юзага келади. Ҳозир тажриба тўпладик, агар об-ҳаво ёмонлашса, қачон исинишини олдиндан кўриб чиқамиз ва ўша куни божхона постига кўпроқ ходимларни жўнатамиз. Бундан ташқари, электрон навбат жорий этилди. Бу ҳам яхши кўрсаткичлар беради”, - деб жавоб берди Елдос Саудабаев.
Унинг қайд этишича, барча назорат-ўтказиш пунктларида бир кунда Қозоғистондан Ўзбекистонга 250 га яқин автомобиль ўтади.
“Б.Қонисбаев назорат-ўтказиш пункти таъмирдан сўнг кунига 1000-1100 та автомобиль ўтказади. Ҳозирда тирбандлик йўқ”, - дея қўшимча қилди божхона назорати департаменти директори.