“Бугун абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилмоқдамиз. Ушбу муҳим ҳужжат Қозоғистон-Туркия муносабатларини ривожлантиришга янги туртки бериши аниқ. Бу масала бўйича икки давлатнинг ниятлари ва истаклари бир хил. Шунинг учун катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд, дейиш учун барча асослар бор”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Мустақиллик саройида расман кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Учрашув давомида Қозоғистон Президенти ҳозирги кунда Қозоғистон-Туркия икки томонлама муносабатлари кенгайтирилган стратегик шериклик руҳида жадал ривожланаётганини ва мамлакатларимиз ўртасида ҳеч қандай ҳал қилинмаган масала йўқлигини таъкидлади.