Учрашувда савдо-иқтисодий операцияларни амалга оширишда банклараро ҳисоб-китобларни ташкил этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш, банк операцияларини рақамлаштириш соҳасида Қозоғистон тажрибасини ўрганиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
“Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни, шунингдек, бошқа истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш бўйича келишувга эришдилар”, - дейилади ҚР Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
ОАЖ “Ориёнбонк” активлари ва капитали бўйича Тожикистон банк секторида етакчилардан бири ҳисобланади.
Унинг 32 та филиали, 242 та банк хизматлари кўрсатиш марказлари мавжуд бўлиб, уларда 1200 дан ортиқ ходим ишлайди.