Қозоғистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сербияга ташрифи давомида Қозоғистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилган эди.

Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Лойиҳа Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикасининг Сербиядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.

“Астана ва Белград ўртасида тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши Қозоғистон ва Сербия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадамдир. Янги йўналиш икки мамлакат ўртасида бизнес, туризм ва маданий ҳамкорлик учун янги йўлларни очади”, — деди ҚР Транспорт вазири ўринбосари Талғат Ластаев.

Қозоғистон ва Сербия ўртасида визасиз режим амал қилмоқда. Парвоз давомийлиги — 5 соат 40 дақиқа. Ушбу йўналишда йўловчилардан юқори талаб кутилмоқда – биринчи рейсда 92 йўловчи бўлган.

Астана-Белград-Астана рейслари ҳафтасига икки марта (душанба ва пайшанба) замонавий Boeing 737 самолётларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Бир йил ичида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови 18 та рейсга ошди.