ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев ва Қиролликнинг Ҳаж ва умра вазири Тауфик бин Фаузан бин Муҳаммад Ал Рабианинг учрашувида томонлар Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш механизмларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун тўғридан-тўғри ҳаво қатнови муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди.
Учрашув якунлари бўйича махсус ҳужжат имзоланди. Унга кўра, икки давлат ўртасида мунтазам йўловчи қатновлари сони ҳафтасига 4 тадан 14 тагача, яъни 3 баробарга кўпаяди.
Қозоғистон томони 2022-2023 йиллар кузги-қишки навигация мавсумида бир қатор маҳаллий авиакомпаниялар томонидан мунтазам йўловчи ташишни ташкил этишни режалаштирмоқда. Хусусан, «Air Astana» Алмати-Мадина йўналишида, «Fly Arystan» эса Ақтау-Мадина йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта мунтазам чартер рейсларни амалга оширади. Шунингдек, маҳаллий SCAT компанияси Алмати-Жидда йўналишида ҳафтасига икки марта ҳаво қатновини ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Саудия Арабистонининг Fly Nas авиаташувчиси эса Жидда – Алмати йўналишида мунтазам рейс очишни режалаштирмоқда.
Учрашув сўнгида делегация вакиллари тўғридан-тўғри ҳаво қатновларининг очилиши давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлаб, бу борадаги ишларни давом эттиришга ваъда беришди.
Фото: gov.kz