Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилишича, ҳужжатнинг имзоланиши фуқаро авиацияси соҳасидаги амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлади ва икки мамлакат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратди.
Маросимда ҚР Транспорт вазири ўринбосари Т. Ластаев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Фуқаро авиацияси бош бошқармаси президенти Сулаймон бин Аҳмад Альбассам иштирок этди.
“Битим савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, туризм ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Эришилган келишувлар доирасида томонлар рухсат этилган мунтазам авиарейслар сонини ҳафтасига 28 тадан 70 тага оширади”, — деб хабар берди Фуқаро авиацияси қўмитаси.
Қайд этилишича, авиакомпаниялар Астана ва Эр-Риёд ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш, шунингдек, Қозоғистон ва Саудия Арабистонининг бошқа шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирган.