ASTANA. Kazinform - “Россия темир йўллари” компанияси МДҲ давлатлари темир йўл транспорти кенгаши йиғилишидан сўнг Қозоғистон ва Қирғизистондан Москвага йўловчи ташишни қайта тиклаш имкониятларини ўрганаётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Россия ОАВларига таяниб.
“Россия темир йўллари” раҳбари Олег Белозеров Қозоғистон ва Қирғизистондан Москвага янги жадвал бўйича йўловчи поездларини қайта йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинаётганини маълум қилди.
Шунингдек, у “Шимол-Жануб” халқаро транспорт коридорининг (ХТК) йўналишларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Шарқий йўналишдан фойдаланган ҳолда Россия, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон темир йўллари бу ерда мунтазам контейнер ташишни ривожлантирмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.