Музокаралар давомида томонлар жорий йилда ўтказиладиган икки ва кўп томонлама тадбирларнинг кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар. М.Тлеуберди ҳамкасбига Қозоғистон Республикасининг БМТ, МДҲ, ШҲТ, КХШТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг долзарб масалалари бўйича позицияси тўғрисида маълумот берди.
Томонлар бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор беришди.
Мулоқот анъанавий равишда конструктив ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.