Қозоғистон ва Россия суд соҳасида янги келишувга эришди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Россия Олий суди раиси Игорь Красновни қабул қилди.

Фото: Ақорда

Ақорда матбуот хизмати хабар беришича, учрашув давомида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Россия муносабатларининг умумий тарих, яхши қўшничилик, шунингдек, ўзаро ҳурмат ва икки халқ ўртасидаги мустаҳкам алоқаларга асосланган ўзига хос хусусиятига эътибор қаратди.

Президентнинг сўзларига кўра, давлатлараро муносабатларнинг кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилиши барча соҳаларда, жумладан, ҳуқуқ соҳасида ҳам ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг бутун давлат ва ҳуқуқий тизимини модернизация қилишга қаратилган кенг кўламли сиёсий ислоҳотларга тўхталди.

Ўз навбатида, Россия Олий суди раиси Қозоғистон судлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.

Хусусан, тарихда биринчи марта икки мамлакатнинг олий суд инстанциялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Ушбу ҳужжат профессионал мулоқот, адлия тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Игорь Краснов шунингдек, фан ва таълим соҳаларида, айниқса суд ходимларининг малакасини ошириш ва рақамли кўникмаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга қизиқишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Латвия Президентига табрик телеграммаси йўллади.