«Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Бош вазирлар икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликни, саноат кооперациясини ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Алихан Смаилов ва Михаил Мишустин ўзаро манфаатли муҳим йўналишлар бўйича стратегик шерикликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таъкидладилар», — дейилади Ҳукумат расмий сайтида.
21:32, 18 Май 2022
Қозоғистон ва Россия стратегик шерикликни мустаҳкамлашга тайёр
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Кazinform.