17 июлдан бошлаб Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Алмати - Челябинск йўналиши бўйича ҳафтасига 1 марта якшанба кунлари, 22 июлдан эса Ақтўбе - Жуковский йўналиши бўйича ҳафтасига 2 рейс-жума-якшанба кунлари частотаси билан мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар SU-95 русумли самолётларда амалга оширилади.
Қозоғистон ва Россия ўртасида янги авиақатновларнинг очилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Чипталар авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида мавжуд.