Тўпланиш 2024 йил 12 декабрдан бошлаб Россия Федерациясининг Ғарбий Қозоғистон вилояти ва Самара вилоятида об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви – кучли қор ёғиши, қор бўрони ва ер музлаши туфайли шаклланган.
Россия Федерациясида федерал автомагистралларда ҳаракат вақтинча чекланган ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, чекловлар тахминан 2024 йил 13 декабр соат 22:00 гача амал қилади.
Шу муносабат билан юк машиналари йўналиш бўйлаб ҳаракатлана олмай, об-ҳаво шароитининг яхшиланишини кутмоқда.
Вазиятга ойдинлик киритиш учун ҳайдовчилар билан суҳбатлар олиб борилмоқда, уларга кемпингларда об-ҳаво шароити яхшиланиши кутиш тавсия этилади ёки бошқа ҳудудлардаги яқин атрофдаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали йўналишни тўғрилаш таклиф қилинмоқда.