Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари Фузулий шаҳрини ривожлантиришнинг бош режаси билан танишди
BAKU.Кazinform - Озарбайжон Республикасига давлат ташрифининг иккинчи куни Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиев билан биргаликда Фузулий шаҳри харобаларини кўрди ва шаҳарни ривожлантиришнинг бош режаси билан танишди.
Давлат раҳбарларига шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, шаҳарнинг янги қиёфаси: бўлажак маъмурий марказ, истироҳат боғи ва бошқа муҳим объектларнинг эскизлари ва лойиҳалари намойиш этилди.
“Бундан ташқари, икки давлат президентларига айни пайтда шаҳарда кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Ўтган йилнинг май ойида шаҳардаги кўча ва йўллар тармоғининг пойдевори қўйилиб, ичимлик суви, канализация, ёмғир суви чиқариш тизими ишлари бошланди”, — дейилади хабарда.
Рақамли подстанция ва “Фузулий” бошқарув маркази ҳам ишга туширилди. Шу билан бирга, маъмурий, коммунал, турар-жой бинолари қурилиши бошланди. Айни пайтда Фузулий шаҳрида 38 та кўп қаватли уй қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Фузулий шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Мухбирнинг икки давлат муносабатлари ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Озарбайжонга ташрифидан нималарни кутиш мумкинлиги ҳақидаги шарҳи билан танишишингиз мумкин.