Бу ҳақда Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси Алим Байел маълум қилди. Унинг айтишича, Озарбайжон томони Қозоғистоннинг таклифини қўллаб-қувватлаган. Айни пайтда икки мамлакатнинг транспорт идоралари йўловчи ташиш хизматини имкон қадар тезроқ қайта тиклаш бўйича иш бошлаган.
Дипломатнинг сўзларига кўра, йўловчи ташиш бекор қилинишидан олдин Каспий денгизи орқали ушбу хизматдан йилига қарийб 1500 нафар йўловчи фойдаланган. У яқин келажакда мазкур йўналиш бўйлаб саёҳат қилишни истаганлар сони янада кўпайишига ишонч билдирди.
Паром йўналишининг қайта ишга туширилиши икки мамлакат ўртасидаги йўловчи қатновини ривожлантиришга туртки беради, туристик алмашинувни кучайтиради ва Ўрта йўлак имкониятларини кенгайтиради.
Айни пайтда Боку ва Қозоғистоннинг Астана, Алмати, Чимкент, Ақтау ҳамда Атирау каби шаҳарлари ўртасида 37 та авиақатнов амалга оширилмоқда.