Қозоғистон ва Непал дипломатлар учун визани бекор қилишга келишиб олди
ASTANA. Kazinform - Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-чи сессияси доирасида Қозоғистон ва Непал ташқи ишлар вазирлик раҳбарлари Муҳтар Тлеуберди ва Шишир Ханал дипломатик ҳамда хизмат/расмий паспорт эгалари учун виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги келишувни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
Фото: МИД РК
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳужжат икки давлат дипломатик ва хизмат/расмий паспорт эгаларининг ўзаро ташрифларини соддалаштириш, шунингдек, Қозоғистон ва Непал ўртасидаги сиёсий ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.