Қозоғистон ва Корея Alatau City инфратузилмасини биргаликда ривожлантиради

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Жанубий Корея Бош вазири Хан Сон Сук Alatau Smart City лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Тадбирда замонавий инфратузилмани шакллантириш, инвестициялар учун қулай шароит яратиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва шаҳарда ҳаракатланишнинг янги турларини ривожлантириш каби шаҳар тараққиётининг асосий йўналишлари тақдим этилди.

Фото: Акорда

Кореялик ҳамкорларни лойиҳани амалга оширишнинг аниқ чора-тадбирларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, KIND, KAIST ва Korea Airports Corporation компаниялари билан ҳамкорликда K-Smart шаҳарчасини барпо этиш, таълим ва R&D инфратузилмасини ривожлантириш, шаҳар ҳаво транспорти, рақамли моделлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳаларида қўшма ташаббуслар таклиф этилди.

Фото: Ақорда

Бундан ташқари, шаҳар ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг UAM/UTM тизими тақдим этилди. Ушбу тизим учувчисиз учиш аппаратлари ва аэротаксилардaн фойдаланиш имкониятини назарда тутади.

Фото: Акорда
Фото: Ақорда

Alatau City лойиҳаси шаҳарсозлик, таълим ва тадқиқотлар, саноат ва логистика, рақамли технологиялар ҳамда инвестициявий ҳамкорлик соҳаларини бирлаштирувчи очиқ халқаро платформа ҳисобланади.