Қозоғистон ва Конго қандай ҳужжатларни имзолади
14:37, 10 Сентябрь 2025
ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Феликс Чисекеди Қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар якунлари бўйича Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Конго Демократик Республикаси Президенти Феликс Чисекеди Қўшма баёнот қабул қилди.
Бундан ташқари, кончилик ва геология соҳасида дипломатик маслаҳатлашувлар ва ҳамкорликка оид идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Конго Президентини ақордада кутиб олди.