ASTANA. Kazinform — Яқин кунларда Парламент Мажилиси “Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилади. Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун палатага тақдим этилди.
“Ушбу шартнома ўтган йилнинг 19 апрелида Астана шаҳрида имзоланган эди. Ҳужжатдан кўзланган мақсад Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга янги кучли туртки беришдир. Битим сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликни фаол ривожлантиришни назарда тутади. Мажилиснинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси мазкур қонун лойиҳаси юзасидан хулоса ишлаб чиқишга тайёр”, — деди Парламент депутати Айгул Қуспан палата ялпи мажлисида.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаевни қабул қилган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.